17.03.2025 11:22
1676
Теглар
Слот: «Ливерпул» ўз ритмини топа олмади ва бунга рақиб сабабчидир. Ўйин «Нюкасл»нинг режаси бўйича ўтди»

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот Лига Кубоги финалида «Нюкасл»дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Ўйин рақибнинг режаси бўйича ўтди. Бу улар кўришни хоҳлаган ўйин эди. Ўз ритмимизга туша олмаганимиз ҳам рақиб сабаблидир. Улар жуда агрессив ва яхши ҳимояланишди. 

«Нюкасл» бирга бир вазиятларда кучли прессинг қилди ва уларда яккакурашларда жуда яхши ўйинчилар бор. Менимча, гол урган Дэн Берн иккинчи қаватдаги барча курашларни ютди. 

«Нюкасл» ҳақли ғалабага эришди», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар