17.03.2025 10:56
2646
Теглар
Флик камбэкдан сўнг: «Захирадан тушганлар яхши ишлашди. Ферран қойилмақом ўйнади»

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Ла Лига 28-туридан ўрин олган «Атлетико»га (4:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйлайманки, биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Иккита тўп ўтказгач, ўзимизни яхшигина созлаб олдик. Ажойиб вазиятлар яратдик. Жамоа, клуб ва мухлислар учун жуда хурсандман.

Ферран қойилмақом. Захирадан тушган ўйинчилар жуда яхши ишлашди. Улар жуда яхши машулот ўтказишади ва ажойиб формада. Захира ўриндиғидагилар ҳар доим ўзларини 100 фоиз даражада кўрсатишга тайёр туришлари керак. Бу — бизга зарур бўлган жиҳат», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар