Элит ОЧЛ чоракфинал ва яримфиналига қуръа ташланди — «Ан Наср» ва «Ал Ҳилол» турли йўлда
ОФК Элит Чемпионлар Лигасининг финалгача бўлган босқичларига қуръа ташланди.
Эслатиб ўтамиз, турнирда 8 жамоа қолган ва навбатдаги босқичлар марказлашган тарзда Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.
Чоракфинал жуфтликлари:
1. «Ал Ҳилол» (Саудия) — «Квангжу» (Жанубий Корея)
2. «Ал Аҳли» (Саудия) — «Бурирам» (Таиланд)
3. «Ан Наср» (Саудия) — «Йокоҳама» (Япония)
4. «Ас Садд» (Қатар) — «Кавасаки» (Япония)
Ямимфинал жуфтликлари:
1 жуфтлик ғолиби — 2 жуфтлик ғолиби
3 жуфтлик ғолиби — 4 жуфтлик ғолиби
Чоракфинал баҳслари 25-27 апрел, яримфиналлар 29-30 апрел, финал 3 май куни ўтказилади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар