17.03.2025 17:02
5404
Теглар
Беларуслик мутахассис Ўзбекистон миллий жамоасида Кападзега ёрдам беради

Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасида Темур Кападзе штабида фаолият олиб борган беларуслик мутахассис Михаил Ерамчук миллий жамоада ҳам бош мураббийга ёрдам беради.

У миллий жамоамизнинг 16 март кунидан бошлаган йиғинига қўшилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида 20 март куни Тошкентда Қирғизистон миллий жамоасини қабул қилса, 25 март куни сафарда Эрон меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар