«Барса»нинг бу мавсумдаги голлари 132 тага етди. Жамоа Гвардиола давридаги рекордини янгилаши мумкин
«Барселона» бир мавсумдаги голлар сони бўйича ўз рекордига яқинлашмоқда.
Ла Лига 28-туридаги «Атлетико» устидан қозонилган 4:2 ҳисобидаги ғалабадан сўнг Ҳанси Флик жамоасининг ушбу мавсумдаги голлари 132 тага етди. Бунча голни каталонияликлар 43 та ўйинда уришди.
Бу борада Испания клублари орасидаги рекорд айнан «Барселона»га тегишли. Жамоа 2011/12 мавсумда Пеп Гвардиола бошчилигидаги 64 ўйинда 190 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.
Бу мавсумда «Барса»нинг барча турнирлар доирасида яна камида 14 та ўйини бор. Агар ЕЧЛ ва Испания Кубогида юришини давом эттирса, ўйинлар сони кўпаяди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар