Артета: «Арсенал» «Челси»ни енгиш учун етарлича иш қилди. Энди бироз дам олиб, мавсумнинг якуний қисмига тайёрланамиз»
«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 29-туридан ўрин олган «Челси»га (1:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ғалаба қозониш учун етарлича ишладик. Энди миллий жамоалар ўйинлари сабаб танаффус қиламиз. Тин олиш имкониятидан фойдаланамиз ва умид қиламанки, баъзи ўйинчиларни сафга қайтарамиз.
Баъзи вазиятларни охиригача етказа олмадик. Менга жамоанинг кайфияти жуда ёқди. Бу муҳим ўйин эди ва биз топ рақибни енгишни хоҳладик.
ФИФА кунларида ихтиёримда айрим ўйинчилар қолади. Бир неча кун дам оламан, кейин мавсумнинг якуний қисмига тайёргарлик кўраман», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар