Морейра: «Мавсумни ғалаба билан бошлашни хоҳлаймиз»
«Пахтакор» бош мураббийи Педро Морейра Суперлига 2-тур доирасидаги ОКМКга қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мавсумни ғалаба билан бошлашни хоҳлаймиз. Бу — футболчиларнинг иштиёқини кўрсатишга имконият.
Мақсадларимизга эришишда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради «Пахтакор» матбуот хизмати.
ОКМК — «Пахтакор» ўйини бугун соат 20:00 да бошланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар