17.03.2025 03:00
7305
Теглар
Ла Лига. «Барселона» 90+2 ва 90+8-дақиқадаги голлар эвазига «Атлетико» билан ўйинда суперкамбэк қилиб, 1-ўринга кўтарилиб олди

Ла Лига 28-тури доирасидаги марказий ўйинда «Барселона» Мадриддан жуда муҳим ғалаба билан қайтди.

«Атлетико»га қарши учрашувда мадридликлар Алварес ва Сёрлоттнинг голи эвазига ҳисобда олдинда бўлса-да, Каталония клуби 72-дақиқада Левандовскининг голи билан ҳисобни қисқартирди. 78-дақиқада Ферран Торрес ҳисобни тенглаштирди. 90+2-дақиқада Ламин Ямал катта саҳнага чиқиб жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди. 90+8-дақиқада эса Ферран дублини расмийлаштирди – 4:2.

Шу тариқа, «Барса» 60 очко ва захирадаги бир ўйини билан пешқадамлик қилмоқда. «Реал» ҳисобида ҳам 60 очко мавжуд, «Атлетико» эса 56 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Ла Лига. 28-тур.

Атлетико - Барселона 2:4

Голлар: Альварес, 45, Сёрлот, 72 - Левандовские, 72, Торрес, 78, 90+8, Ямал, 90+2

Атлетико: Облак - Льоренте, Ле Норман, Лэнгле, Мандава - Симеоне (Хименес, 79), Де Пауль (Молина, 79), Барриос, Лино (Галлагер, 60) - Гризманн (Рикельме, 87), Алварес (Сёрлот, 60).

Барселона: Шесни - Кунде (Араухо, 86), Кубарси, Мартинес, Бальде (Мартин, 86) - Касадо (Гарсия, 67), Ольмо (Ферран, 67), Педри (Гави, 90+4) - Ямал, Левандовски, Рафинья.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар