Алаба энг катта орзуси нима эканлигини айтди
«Реал» клуби ва Австрия миллий жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба энг катта орзуси ҳақида гапирди.
«Барча жамоа жаҳон чемпионатида иштирок этишни орзу қилади. Ростини айтсам, бу мен амалга оширишни хоҳлаган энг катта орзу.
Босимни ҳис қиламиз, лекин босимга дош бера оладиган жамоамиз. Умидимиз катта ва биз буни удддалай олишимизга ишончим комил», — дея Алабанинг сўзларини келтиради Eurosport.de.
Австрия жаҳон чемпионати саралаши доирасида Руминия, Кипр, Босния ва Сан-Маринога қарши баҳс олиб боради.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар