16.03.2025 02:55
2203
Теглар
Саудия Пролигаси. «Ал Ҳилол» ва «Ал Файҳа» сафарда ғалаба қозонди, «Ал Аҳли» камбэк қурбони бўлди

Саудия Арабистони чемпионатида 25-тур баҳслари якунланди. 

«Ал Ҳилол» (57, 2-ўрин) «Ат Таъвун»дан (34, 8-ўрин) устун келиб, пешқадам «Ал Иттиҳод»ни (61) таъқиб қилишда давом этмоқда. 

«Ал Аҳли» (48, 5-ўрин) 90+5 ва 90+9-дақиқаларда тўп ўтказиб, аутсайдер «Ал Аҳдуд»га (20, 16-ўрин) мағлуб бўлди. 

«Ал Файҳа» (25, 14-ўрин) Отабек Шукуров бир бўлим ўйнаган беллашувда «Ал Иттифоқ» (35, 7-ўрин) устидан ғалаба қозонди. 

Саудия пролигаси. 25-тур. 15 март

Ат Таъавун — Ал Ҳилол 0:2

Голлар: Канно (12), Леонардо (75). 

Ал Аҳдуд — Ал Аҳли 2:1

Голлар: Ал Аббос (90+5), Савиур (90+9) — Лав (28, автогол).

Ал Иттифоқ — Ал Файҳа 0:2

Голлар: Смоллинг (45+1), Коста (64, автогол).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар