15.03.2025 11:14
1877
Теглар
Роберто Манчини — «Ювентус» бош мураббийлигига асосий номзод

«Ювентус» Роберто Манчинини бош мураббий этиб тайинлаши мумкин.

Tuttosport ёзишича, Италия миллий жамоаси собиқ устози харизмаси, тажрибаси ва кийиниш хонасини бошқариш қобилияти сабаб Тиаго Моттанинг ўрнини эгаллашга асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, Манчинининг сўнгги иш жойи Саудия Арабистон миллий жамоаси эди.

Клублар миёқсида Роберто «Лацио», «Интер», «Манчестер Сити», «Зенит» ва бошқа жамоаларда ишлаган. 

«Ювентус» бу мавсумда ўтиш босқичида ПСВга ютқазиб, Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди. Италия Кубоги чоракфиналида эса «Эмполи»га пеналтилар сериясида имкониятни бой берди. А Серияда 28-турдан кейин 52 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар