Неймар ва Эдерсон Бразилиянинг март ойидаги ўйинларини ўтказиб юборади
Неймар жароҳат сабаб Бразилия миллий жамоаси сафида Аргентинага қарши ўйнамайди.
Аввалроқ «Сантос»нинг 33 ёшли ҳужумчиси ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Аргентина (20 март) ва Колумбия (25 март) билан баҳсларга чақирилганди.
Аммо жароҳати туфайли Неймар март ойидаги ўйинларда иштирок эта олмайдиган бўлди. Унинг ўрнига «Реал» ҳужумчиси Эндрик чақирилди.
Бундан ташқари, «Манчестер Сити» дарвозабони Эдерсон ва «Фламенго» ҳимоячиси Данило ҳам бўлажак беллашувларда Бразилияга ёрдам бера олишмайди. Уларнинг ўрнига Лукас Перри («Лион») ва Алекс Сандро («Фламенго») жалб этилди.
Таъкидланишича, Данилода ўнг сон мушаклари жароҳати бор, Неймар эса чап сонида ноқулайлик ҳис қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар