Де ла Фуэнте Ямални даҳо деб атаган журналистга: «Агар кетма-кет 2 ўйинда гол уролмаса, айнан сиз уни танқид қиласиз ва «ўлдирасиз»
Хосе Луис де ла Фуэнте нега Ламин Ямални даҳо деб атамаслик кераклигини тушунтирди.
«Гўёки у миллий жамоада узоқ вақтдан бери ўйнайди. Унинг дебютига кўп вақт бўлди, аммо у атиги 17 ёшда ва айнан Евро-2024 вақтида 17 ёшга тўлди.
Ундан футболдан завқланишни ва севган ишини бажаришни давом эттиришни сўрашимиз керак. Футболдаги барчадан сўрардимки, Ламин ҳали етук бўлиши, ўсиб ривожланиши зарур.
Ҳозир мақтаяпсиз, лекин агар Ямал кетма-кет икки ўйинда гол уролмаса, айнан сиз — журналистлар уни биринчи бўлиб танқид қиласизлар ва «ўлдирасизлар», унга голлар етишмаётгани ҳақида гапирасизлар», — дея Испания миллий жамоаси устозининг сўзларини келтиради Relevo.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар