16.03.2025 03:07
3569
Теглар
Анчелотти: «Ла Лигадан икки бор ўйинни кечиктиришни сўрадик, аммо жавоб бўлмади. Ортиқ 72 соат дам олмасдан ўйнамаймиз»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 28-туридан ўрин олган «Вилярреал»га (2:1) қарши баҳсдан кейин тиғиз тақвимдан шикоят қилди. 

Мадрид клуби пайшанбага ўтар кечаси ЕЧЛ 1/8 финалида «Атлетико»га қарши 120 дақиқа ўйнаганди. Орадан 72 соат вақт ўтмай жамоа Ла Лигада тур ўйинини ўтказишига тўғри келди. 

«Жамоамизда ўзига хос нарса бор: характер, ишга садоқат. Аммо ҳар доим бундай бўлиши мумкин эмас ва бугунги ўйин мени безовта қилади.

Биз футболчиларга 3 январдан бери кўрсатаётган ўйинлари учун миннатдорчилик билдиришимиз керак. Айниқса, бугун.

Бугун 72 соатлик дам олишсиз ўйнадик. Буни бошқа ҳеч қачон қилмаймиз.

Ла Лигадан икки бор ўйинни бир кечиктиришни сўрадик, лекин ҳеч қандай жавоб бўлмади. Агар яна 72 соат дам олмасдан майдонга чиқишимизни сўрашса, рад қиламиз. Бу — охиргиси.

Асенсиони томири тортишиб қолгани учун алмаштирдим. У дербидан сўнг тикланмаганди. Бугун футбол эмас, тирик қолиш ўйинини ўйнадик», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар