16.03.2025 00:13
2842
Теглар
А Серия. «Милан» «Комо» устидан иродали ғалабага эришди, Алли дебютидаёқ четлатилди

Италия чемпионатининг 29-турида «Милан» ўз майдонида «Комо» устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Да Кунянинг голига Пулишич ва Рейндерс жавоб беришди.

Меҳмонлар сафида Деле Алли дебют қилди ва 81-дақиқада майдонга тушиб, 90-дақиқада қизил карточка олди. 

Қаторасига иккинчи ўйинда камбэк қилган Консейсау жамоаси очколарини 47 тага етказиб, 7-ўринга кўтарилди. Фабрегас бошқарувидаги «Комо» 29 очко билан 13-поғонада қолди. 

А Серия. 29-тур

Милан — Комо 2:1

16 март, «Сан-Сиро»

Голлар: Пулишич (53), Рейндерс (75) — Да Куня (33).

Милан — Менян, Уокер, Габбия, Тиау, Эрнандес (Алехандро Хименес, 46), Бондо (Фофана, 46), Муса (Феликс, 52), Пулишич, Рейндерс, Леау (Лофтус-Чик, 78), Сантиаго Хименес (Абраҳам, 68). 

Комо — Бутес, Смолчич, Голданига, Кемпф (Доссена 46, ван дер Бремпт 63), Валле, Да Куня (Алли, 81), Какре (Перроне, 63), Стрефецца, Пас, Диао, Кутроне (Дувикас, 72). 

Огоҳлантиришлар: Бондо (10), Муса (48), Перроне (68), А.Хименес (79), Стрефецца (79), Пас (90+2). 

Четлатиш: Алли (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар