Раниери «Атлетик»ка қарши ўйиндан сўнг Валвердега берган қоғозида нима ёзилганини айтди
«Рома» бош мураббийи Клаудио Раниери Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Атлетик» (1:3) билан ўйиндан сўнг рақиб устози Эрнесто Валвердега қандай қоғоз берганини айтди.
«Мен Валвердега ташриф қоғозимни бердим, чунки биз жуда яхши дўстмиз. Унинг телефон рақамини йўқотиб қўйгандим, шу сабаб унга рақамимни бердим.
Эрнесто билан гаплашмоқчиман. У кўп ўйинчиларни билади, мен ундан айрим испаниялик футболчилар ҳақида маслаҳат сўрамоқчи эдим», — дейди италиялик мутахассис.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар