14.03.2025 11:17
3475
Теглар
Раниери: «Аламли мағлубият, лекин ҳеч бир футболчини айбламайман»

«Рома» бош мураббийи Клаудио Раниери Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Атлетик» (1:3, биринчи ўйин — 2:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

Беллашувда Рим клуби 11-дақиқадаёқ камчиликда қолди — Ҳуммелс нотўғри пас бериб қўйди ва сўнг бирга-бир чиқиб кетаётган рақибни қўполлик билан тўхтатди. 

«Ҳуммелснинг четлатилиши? Ҳа, бу тоза қизил карточка эди. У вақтни бой берди — чап томонга пас бериши эди, лекин бундай қилмади. У — катта чемпион, аммо шунақаси ҳам бўлиб туради. Шунга қарамай, мен жамоани табриклайман, чунки йигитлар қийин пайтда бирлашиб, максимал даражада курашишди.

Бу аламли, чунки биз ажойиб ўйин ўтказишимизга ишонгандик. Аммо мен ўйинчиларни айблай олмайман. Улар жуда қийин ҳолатда ажойиб ўйин ўтказишди. 

Мақсадимиз ҳар доим максимал даражани кўрсатишдир. Биз ҳануз энг яхши жамоалар қаторига кирамиз ва «Рома»ни иложи борича юқорига кўтариш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Мен буни ноябрда келганимдаёқ айтгандим ва яна такрорлайман: ҳеч қачон таслим бўлмайман. Ҳар доим энг яхшисини истайман, буни ўзимдан талаб қиламан ва ўйинчилардан ҳам шуни сўрайман», — деди Раниери Sky Sportsʼга берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар