14.03.2025 17:58
2839
Теглар
Мойес – АПЛда ойнинг энг яхши мураббийига айланди. У бу борада Гвардиолага тенглашди 

Дэвид Мойес Англия Премеьр-лигасида феврал ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

«Эвертон» бош мураббийи соврин учун курашда Оливер Гласнер («Кристал Пэлас»), Эндж Постекогл («Тоттенҳэм»), Марку Силву («Фулҳэм») ва Арне Слот («Ливерпул») сингари мутахассисларни ортда қолдириб, ой лауреатига айланди.

Ушбу соврин Мойеснинг АПЛдаги 11-ой лауреати бўлишидир. У бу борада Пеп Гвардиолага тенглашиб олди. Бу рўйхатда фақатгина Алекс Фергюсон (27 марта) ва Арсен Венгер (15) уларни ортда қолдиради.

Маълумот учун, «Эвертон» ўтган ойда 5 ўйинда 2 ғалаба ва 3 дуранг қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар