14.03.2025 13:56
947
Теглар
Дюзбери-Ҳолл: «Челси» ЕЧЛ ва Европа Лигасини ютган. Шунинг учун ЕКЛни юта олмаймиз, дейиш аҳмоқлик бўлади»

«Челси» яримҳимоячиси Кирнан  Дюзбери-Ҳолл жамоасиннг Конференциялар Лигасидаги имкониятларини юқори баҳолади. 

«Челси» Чемпионлар Лигасини, Европа Лигасини ютган. Менимча, Конференциялар Лигасида ғалаба қозона олмаймиз, дейиш аҳмоқлик бўлади. Бу манманлик эмас, шунчаки жамоамизни маҳоратини биламиз.

«Копенгҳаген» яхши жамоага эга экан. Ғалабадан хурсандмиз», — деди футболчи 1/8 финал доирасида Дания клуби устидан қозонилган ғалабадан (1:0, биринчи ўйин — 2:1) сўнг. 

Лондон клуби 1/4 финалда Полшанинг «Легия» жамоаси билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар