Бруну Фернандеш «МЮ»нинг афсонавий сардори Рой Киннинг танқидларига жавоб қайтарди.
«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Брунони «МЮ» сардори бўлиш учун етарлича хислатларга эга эмаслиги ҳақида кўп марта айтганди.
«Ҳамманинг ўз фикри бор, бу нормал ҳолат. Мен одамлар фикрини ўзгартира олмайман. Менинг вазифам – майдонга тушиб, боримни кўрсатиш, жамоани олға бошлаш. Имконим даражасидаги барча ишни қиляпман.
Рой Кин ажойиб сардор эди, у энг яхши ўйинчилардан бири бўлган. Унинг буюк ўйинчи бўлганини ҳамма айтади, гарчи мен унинг ўйинини кўп кўрмаган бўлсам ҳам. Рой – ҳурматга сазовор инсон, у мен ҳақимда нимани ўйласа шуни гапиряпти.
Майдонда жамоадошларим учун ҳам энг яхши сардор бўлишга ҳаракат қиляпман, аммо бу борада кимгадир ўхшашга интилмайман. Боримча қабул қилишлари яхши. Танқид – ўсишимга ёрдам беради, олдинда бизни узоқ йўл кутмоқда», - дейди Бруну Фернандеш The Telegraph нашрига.