14.03.2025 21:09
1754
Теглар
Анчелотти тақвим ҳақида: «Уни тузаётганлар фақат пул ва ТВ-ҳуқуқни кўзлашади. Ўйинчилар – улар ўйлайдиган охирги масала»

Карло Анчелотти зич тақвим ҳақида гапириб, уни тузаётганларни танқид қилди.

12 март куни ЕЧЛ доирасида «Атлетико»га қарши 120 дақиқа ва пеналтилар сериясида иштирок этган «Реал» эртага 15 март куни Ла Лига доирасида «Вилярреал»га қарши саф тортади.

«Тақвим масаласини тушунмайман, афсуски қўлимиздан ҳеч нарса ҳам келмайди. Ўйинлар орасидаги танаффус камида 72 соатни ташкил этиши керак. Футболчиларнинг тикланиб олиши жуда муҳим, аммо улар учун бу асосий масала эмас. Тақвим тузаётганлар аввало пул ва телевизион ҳуқуқлар ҳақида ўйлашади. Ўйинчилар – улар ўйлайдиган энг охирги масала», - дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Football España.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар