13.03.2025 18:15
756
Теглар
Жошуа Киммих «Бавария» билан келишувни узайтирди

«Бавария» яримҳимоячиси Жошуа Киммих узоқ давом этган музокаралардан кейин Мюнхен клубидаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

Клуб матбуот хизмати германиялик 30 ёшли яримҳимоячи билан амалдаги келишув 2029 йилга қадар узайтирилганини расман эълон қилди.

Киммих 2015 йилдан буён Мюнхен жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жошуа жамоа билан бирга 8 карра Германия чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек 2019/20 йилги мавсумда ЕЧЛ ғолиби бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар