13.03.2025 14:45
3176
Винисиус: «Фақат битта Мадрид бор»

«Реал» вингери Винисиус Жуниор жамоаси Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида «Атлетико»ни ортда қолдиргач, ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди. 

«Фақат битта Мадрид бор! Бу — дунёдаги энг яхши клубни ифодалаш учун энг яхши гап!» — деб ёзди бразилиялик футболчи ижтимоий тармоқларда.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» майдонидаги беллашувда мезбонлар 1-дақиқадаёқ гол уриб, икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштиришди. 70-дақиқада эса «Реал» ҳужумчиси Винисиус пеналтидан фойдалана олмади ва у сериядан аввал захирага олинди. Футболчи захира ўриндиғига ўтиришдан аввал «матрасчилар» мухлисларига «Биз 15 марта ЕЧЛни ютганмиз, сизларда эса нол» дея қўли билан ишоралар қилди. Якундаги «лотерея»да «Реал»нинг қўли баланд келди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар