13.03.2025 16:51
787
Теглар
Ван Дейк «Ливерпул»даги келажаги ҳақида: «Ҳаттоки ўзим ҳам ҳеч нарсани билмайман. Кимдир бу ҳақда нимадир ёзса, у алдаётган бўлади»

Виржил ван Дейк «Ливерпул»даги келажаги ҳақида ҳеч нарсадан хабари йўқлигини айтди.

33 ёшли ҳимоячининг амалдаги келишуви ёзда якунига етди ва у эркин агентга айланади.

«Кейинги мавсумда нима бўлишини ҳаттоки ўзим ҳам ҳеч нарсани билмайман. Агар кимдир сизга бу ҳақда гапирса ёки ёзса, у алдаётган бўлади.

Шартномани узайтириш бўйича музокаралар тўхтатилдими? Ҳеч нарса тўхтагани йўқ. Олдин ҳам айтганман: янгилик бўлса – биринчилардан билиб оласиз. Ҳозирча эса ўзим ҳам ҳеч нарсани билмайман», - дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Аввалроқ, ҳимоячига «Ал Ҳилол» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар