13.03.2025 11:39
4810
Теглар
Симеоне: «Реал» доим бизни ЕЧЛда мағлуб этади, аммо жуда қийналади. Жамоамдан фахрланаман»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Реал» (1:0, пен — 2:4, биринчи ўйин — 2:4) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Омад ҳақида гапирмаган бўлардим. Жамоамиздан фахрланаман ва футболчилар доимгидек курашишди. Клубимиз ўтган бутун жараён тарихда қолади.

Баҳс давомида ўйинни жуда яхши назорат қилдик, ҳисобни ошириш имкониятига эга бўлдик, аммо комбинациялар охирида аниқ ҳаракатлар етарли эмасди. Рақиб тўпга эга эди, лекин вазият яратмади ва пеналтидан фойдалана олмади, биз эса ажойиб ишладик.

Машғулотлардаги пеналтилар билан ўйинлардагиси бир хил эмас. Мен футболчиларимнинг зарбаларини томоша қилмадим. Ҳакам Хулиан Алварес тўпга икки марта тегди ҳисоблади ва агар у шундай ўйласа, майли шундай бўлсин.

Жамоамиз билан фахрланаман. Ўйлайманки, мухлисларимиз ўйиндан завқланди. «Реал» ҳар доим бизни Чемпионлар Лигасида мағлубиятга учратади, аммо жуда қийналади», — дейди аргентиналик мутахассис Movistar эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар