13.03.2025 19:27
1099
Теглар
Мбаппе Франция миллий жамоасидан чақирув олди. У аввалги икки йиғинга таклиф этилмаганди

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ярим йилдан кейин Франция миллий жамоасига қайтди.

Мамлакат миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Мбаппени куздаги кетма-кет иккита йиғинга чақирмаганди.

Март ойида Франция Хорватияга қарши Миллатлар лигаси 1/4 финали доирасида иккита учрашув ўтказади. Ўйинлар 20 ва 23 март куни бўлиб ўтади.

Франция миллий жамоасининг март ойидаги йиғини учун таркиби:

Дарвозабонлар: Люка Шевалье («Лилл»), Майк Меньян («Милан»), Брис Самба («Ланс»).

Ҳимоячилар: Жонатан Клосс («Ницца»), Люка Динь («Астон Вилла»), Тео Эрнандес («Милан»), Ибраима Конате («Ливерпуль»), Жюль Кунде («Барселона»), Бенжамен Павар («Интер»), Вильям Салиба («Арсенал»), Дайо Упамекано («Бавария»).

Яримҳимоячилар: Эдуардо Камавинга («Реал»), Маттео Гендузи («Лацио»), Куадио Коне («Рома»), Адриен Рабьо («Марсель»), Орельен Тчуамени («Реал»), Уоррен Заир-Эмери («ПСЖ»).

Ҳужумчилар: Брэдли Барколя («ПСЖ»), Усман Дембеле («ПСЖ»), Дезире Дуэ («ПСЖ»), Рандаль Коло-Муани («Ювентус»), Килиан Мбаппе («Реал»), Майкл Олисе («Бавария»), Маркус Тюрам («Интер»).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар