«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Атлетико»га (0:1, пен — 4:2, биринчи ўйин — 2:1) қарши баҳсдаги серияда рақиб ҳужумчиси Хулиан Алвареснинг урган голи ҳисобга олинмагани ҳақида гапирди.
Аргентиналик ҳужумчи зарба бераётганда сирпаниб кетди ва ўша вазиятда тўп Хулианнинг ҳар икки оёғига тегди деб баҳоланиб, гол ҳисобга олинмади.
«Мен Хулиан тўпга икки марта теггани ҳақида ҳакамни хабардор қилдим. Рақибнинг бироз омади келмади. Биз энг яхши футболимизни кўрсатмадик, аммо кейинги босқичга чиқдик ва бу — энг муҳими.
УЕФА ҳамма нарсани аниқ кўради. Ўзидан жабрланувчи ясаб, йиғлайдиганлардан чарчадим. Ҳакам ҳеч бир жамоа томонида эмас. Уларнинг барчаси ҳамма нарсани аниқ кўришди, шунинг учун ҳуштак чалишди. Улар одамлардир ва янглишишлари мумкин, аммо VAR даврида барчаси аниқ кўрилган», — дея белгиялик посбоннинг сўзларини келтиради Marca.