13.03.2025 14:19
1197
Теглар
«Арсенал» Гимараэс ва Субименди трансфери устида ишламоқда

«Арсенал» икки яримҳимоячи трансферини мақсад қилган. 

АS нашри маълумотларига кўра, «тўпчилар»нинг янги спорт директори Андреа Берта дастлабки битимлар устида ишламоқда. Унинг асосий трансфер мақсадлари — Бруно Гимараэс ва Мартин Субименди.

Лондонликлар аллақачон «Реал Сосиедад» яримҳимоячисини сотиб олиш устида қаттиқ ишламоқда ва футболчи билан музокараларни давом эттирмоқда. «Арсенал» ҳали Испания клуби билан ҳам музокаралар олиб бориши керак — инглизлар Субимендига 60 млн евро этиб белгиланган товон пули миқдорини камайтиришмоқчи.

Бруно Гимараэсга келсак, у «Нюкасл»да бахтли, аммо совринлар учун курашадиган бошқа жамоага ўтиш вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин. 

Агар «Нюкасл» мавсум сўнгида Чемпионлар Лигасига йўлланма қўлга кирита олмаса, бразилиялик футболчини 60 млн фунтга қўйиб юборишга рози бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар