12.03.2025 18:52
7449
Теглар
Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувига чипталар сотуви бошланди

Ўзбекистон миллий жамоаси 20 март куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида Қирғизистон миллий жамоасини қабул қилади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси учрашувга чиқарилган чипталар сотуви онлайн амалга ошишини маълум қилди.

«Ўзбекистон миллий жамоасининг Қирғизистонга қарши учрашув чипталари чайқовчилик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ҳар куни тақсимланган ҳолда онлайн сотувга чиқарилмоқда. Бугун, 12 март куни соат 18:00 дан кейин iTicket.uz орқали навбатдаги чипталар сотуви бошланади. 

«Бунёдкор» стадионидаги iTicket расмий кассаларида эса соат 10:00 дан 18:00 га қадар чипталар савдоси йўлга қўйилган», - дейилади ЎФА хабарида.

ЖЧ-2026 саралаши. А гуруҳи.
20 март | 21:00. «Бунёдкор» стадиони
Ўзбекистон – Қирғизистон

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар