12.03.2025 08:59
1735
Теглар
Ямал ЕЧЛ тарихида бир ўйинда гол+ассист қайд этган энг ёш футболчига айланди

Ламин Ямaл Чемпионлар Лигаси тарихида бир ўйинда ҳам гол уриб, ҳам ассист қайд этган энг ёш футболчига айланди. 

«Барселона» Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб баҳсида «Бенфика»ни (3:1) мағлуб этди. Испаниялик ёш вингер эса 11-дақиқада Рафинянинг голига ассистентлик қилиб, 27-дақиқада ўзи супергол урди. 

Шу тариқа Ямал 17 ёш 241 кунлигида бир ўйинда гол+ассистни қайд этиб, рекорд ўрнатди. 

Аввалги рекордчи Брел Эмболо эди. Швейцариялик ҳужумчи 2014 йил 17 ёш 263 кунлигида «Лудогорец»га қарши ўйинда гол+ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар