12.03.2025 11:57
2770
Теглар
Рафиня Ривалдо, Кака ва Неймарни ортда қолдириб, ЕЧЛнинг бир мавсумида энг кўп гол урган бразилияликка айланди

Рафиня Чемпионлар Лигасида бразилиялик футболчилар ўртасида рекорд ўрнатди. 

«Барселона» вингери Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида «Бенфика»га (3:1) қарши жавоб баҳсида дублга эришди. 

Натижада Рафинянинг ЕЧЛда ушбу мавсумдаги голлари 11 тага етди ва у Чемпионлар Лигасининг бир мавсумида энг кўп тўп киритган бразилияликка айланди. 28 ёшли футболчи мусобақа тўпурари бўлиб турибди. 

Бунгача бразилияликлардан Ривалдо (1999/2000), Неймар (2014/15), Кака (2006/07), Фирмино (2017/18) ва Жардел (1999/00) бир мавсумда 10 тадан гол уришга эришганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар