Носир Ал-Ҳелайфи «ПСЖ»нинг «Ливерпул» устидан ғалабасини (умумий ҳисоб – 1:1, пеналтилар серияси – 4:1) тарихий натижа деб атади.
«Энфилд»дек ўйингоҳда жаҳоннинг энг кучли клуби бўлиб турган, Премьер-лига ва Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи пешқадамини мағлуб этиш... Ёш жамоамиз билан ажойиб ўйин ўтказганимиздан хурсандман. Хотиржамликни сақлаб қолиш жуда муҳим. Ҳозир Чемпионлар лигасини ютишни исташимиз ҳақида кўп гапириш мумкин, аммо биз ҳали бундан жуда узоқдамиз.
Жидкога (Доннарумма) раҳмат! Ўйинчилар тарих ёзяпти. Бу тарих яқин ҳафталар ичида янада залворлироқ бўлиши мумкин. Яратаётган лойиҳамиздан ўзимиз ҳам завқланаяпмиз. Жаҳоннинг энг яхши мураббийи бизда, энг яхши жамоа ҳам», - дея «ПСЖ» президентининг сўзларини келтирган клуб расмий сайти.