12.03.2025 20:56
1186
Теглар
«Олға «Нефтчи», биргаликда қудратли кучмиз» – Фарғона вилояти ҳокими жамоа тақдимот маросимида қатнашди

Бугун, 12 март куни Фарғонадаги Ислом Каримов номидаги санъат саройида «Нефтчи» футбол клубининг янги мавсум тақдимот маросими ўтказилди.

Тантана бошланишидан олдин футбол академияси тарбияланувчилари ва фан клуб аъзолари «Нефтчи» жамоасини ранг баранг шиорлар ва қувончли ҳайқириқлар остида кутиб олдилар. Мажлислар залида ўтказилган маросимда «Нефтчи»нинг клуб раҳбарлари, мураббийлар, вилоят ҳокимлиги ва спортга алоқадор ташкилотларнинг масъул ходимлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар. Уларнинг гулдурос қарсаклари остида вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциациясининг президенти Хайрулло Бозоров сўзга чиқиб, жамоа аъзоларини янги мавсум бошланиши билан қизғин табриклаб, уларга ўтган йиллардагидан кўра юқори натижаларга эришиш, ҳар бир учрашувда мухлисларни қувонтириш, бунинг учун эса спорт маҳоратлари ва куч-қудратларини биргаликда намойиш этиш каби тилакларини изҳор этди.

«Мухлислар, яъни сизлар билан биз ҳамиша жамоа билан бирга бўлишимиз, уни ҳар жиҳатдан қўллаб қувватлашимиз, кўнглини кўтаришимиз ва шу тариқа кўзланган юксак маррага албатта эришишимиз мумкин. «Мен бугун «Олға, Нефтчи», биргаликда қудратли кучмиз», - деб сўзимни якунламоқчиман деди вилоят раҳбари.

«Ҳоким табригидан сўнг маросимга йиғилганлар машҳур санъаткорлар иштирокида ташкил этилган концерт дастурини мириқиб томоша қилдилар. Консертда Яҳё Мўминов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Илҳом Иброҳимов, Қиличбек Мадалиев сингари санъаткорларнинг чиқишларини залда тўпланганлар гулдурос қарсаклар билан олқишлаб турдилар», - дейилади клуб хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар