12.03.2025 13:02
2793
Теглар
Флик: «Барса»нинг мақсади — Чемпионлар Лигасини ютиш»

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик жамоаси Чемпионлар Лигасини ютишни мақсад қилгани ҳақида гапирди. 

Каталония клуби 1/8 финалда «Бенфика»ни (3:1, биринчи ўйин — 1:0) жавоб баҳсида ҳам мағлубиятга учратди. 

«Албатта, мамнунман. Ўйлайманки, биз «Бенфика»га жуда ҳурмат билан муносабатда бўлдик. Улар жуда яхши ўйнашди ва бу қийин баҳс эди. 

Ямал учун жуда хурсандман, у узоқ вақт гол урмади. Менимча, у жуда хурсанд бўлди, чунки бу жуда муҳим гол эди.

Чоракфиналда ким билан ўйнашимизни билиб оламиз. Ҳа, қийин бўлади, аммо бизнинг ғоямиз — Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш», — дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Флик жамоаси 1/4 финалда «Лилл» — «Боруссия Д» жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар