12.03.2025 11:52
2250
Теглар
Энрике: «Менталитетимиз, характеримиз ва, айниқса, Доннарумма туфайли ғалаба қозонишни уддаладик. Бу — фақат бошланиши!»

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Ливерпул»га (1:0 пен — 4:1, биринчи ўйин — 0:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жуда хурсандман. Биз ҳақиқий жамоа эканлигимизни кўрсатдик. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши билан жуда яхши ўйин намойиш қилдик. Биз ушбу гўзал жамоа билан фахрланамиз. Бу — фақат бошланиши! Янада яхшироқ бўла оламиз. 

Жуда қийин ўйин бўлди, чунки «Ливерпул» — жуда яхши жамоа. Тўпни ушлаб туриш қийин эди. Аммо менталитетимиз, характеримиз ва, айниқса, Доннарумма туфайли ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Тикланиш ва ғалабани нишонлаш ҳақида ўйлашимиз керак. Биз стадион ва атмосферадан қатъи назар, футбол ўйнашни яхши кўрамиз», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар