12.03.2025 20:12
908
Теглар
Аморим «МЮ»нинг янги стадиони ҳақида: «Уни 5 йилдан кейин қуришади, мен «Олд Траффорд»да бирор соврин ютмоқчиман»

Рубен Аморим «МЮ»нинг яқин келажакда қурадиган янги стадиони ҳақида гапирди.

Аввалроқ, «Манчестер Юнайтед» 2 миллиард фунт баҳосидаги 100 минг томошабин сиғимига эга стадион қурилиши ҳақида маълум қилганди.

«Бу ақлбовар қилмас лойиҳа. Янги стадион – келажак, уни 5 йилдан кейин қуришади. Биз эса ҳозир ўзимиздаги вазиятни ўнглашимиз лозим. Шахсан мен келажакда эмас, айнан «Олд Траффорд»да бирор соврин ютмоқчиман», – деди «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи.

Маълумот учун, «МЮ» Европа лигаси 1/8 финал жавоб ўйини доирасида эртага, 13 март куни «Реал Сосиедад»ни қабул қилади. Биринчи ўйинда дуранг қайд этилганди – 1:1.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар