11.03.2025 23:28
1575
Теглар
Симеоне «Реал»га қарши ўйин олдидан: «Атлетико»нинг мақсади – финалда ўйнаш, ўйинчиларимга ишонаман»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар лигаси финалида ўйнашни орзу қилмоқда.

«Атлетико» ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини доирасида 12 март куни «Реал»ни қабул қилади. Дастлабки ўйинда Симеоне шогирдлари 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишганди.

«Футболда исталган сценарийни кутиш мумкин. Мен ўз жамоамга, ўйинчиларимга ишонаман. Уларнинг характерини биламан. Мақсадимиз – финалда ўйнаш.

Мухлислар бизга куч беришади, бу майдондаги ҳаракатларимизга таъсир қилади. Аммо фақатгина трибунадаги устунлик билан ўйинни ютиб бўлмайди, ғалаба учун энг яхши ўйинни кўрсатишимиз керак», - деди Симеоне.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар