Родриго: «Сити» устидан ғалабалар «Реал»га ишонч берди»
Родриго Чемпионлар Лигасидаги «Манчестер Сити» билан ўйинлар «Реал»га ишонч берганини айтди.
Бу мавсумда Мадрид клуби ЕЧЛ ўтиш босқичида «шаҳарликлар»ни ҳар икки ўйинда (3:2, 3:1) мағлуб этди.
«Манчестер Сити» билан баҳслар жуда муҳим эди. Бу — биз ҳар йили ўйнайдиган жуда қийин рақиб.
Ўйинлар ҳар доим тенг ва иккала жамоа учун мураккаб ўтарди, аммо бу йил биз улардан анча яхши кўриндик. Ўйинни назорат қилдик ва бу бизга мавсумнинг қолган қисми учун ишонч бағишлади», — дея бразилиялик вингернинг сўзларини келтиради Marca.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар