11.03.2025 21:12
3344
Теглар
Рэтклифф «МЮ»нинг таркиби ҳақида: «Антони, Каземиро, Онана, Ҳойлунд, Санчони биз сотиб олганимиз йўқ – бу аввалгилар мероси»

«МЮ» хўжайинларидан бири Жим Рэтклифф таркибдаги бир қатор ўйинчиларни ўтмишдан қолган мерос деб атади.

«Биз ўзимиз сотиб олмаган бўлсак-да, ҳалигача трансфер учун пулини тўлаётган ўйинчиларга қаранг – бу Антони, Каземиро, Онана, Ҳойлунд, Санчо. Уларнинг ҳаммаси – бу аввалгилар мероси. Бу бизга ёқадими ёки йўқ – биз уларни мерос сифатида қабул қилганмиз ва бу масалаларни ҳал қилишимизга тўғри келади.

Санчо масаласига келсак, биз ёзда унинг учун яна 17 миллион фунт тўладик ва ҳозирда «Челси»да ўйнаётган бўлса-да, маошининг ярмини тўлашда давом этяпмиз», - дейди «МЮ» раҳбари.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар