Жим Рэтклифф «Манчестер Юнайтед»да иш ўринлари қисқартирилганига изоҳ берди.
Феврал ойида клуб 150-200 ходимни ишдан бўшатди. Бунгача ёзда ҳам 250 кишилик иш ўрни қисқартирилганди. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» харажатларни камайтириш учун бир қатор бошқа чораларни ҳам кўрди.
«Сўнгги 7 йил ичида клуб ишлаб топганига қараганда кўпроқ пул сарфлаган. Агар буни узоқ вақт давомида қилсангиз, жуда қийин вазиятга тушиб қолишингиз мумкин ва йил охирида «Манчестер Юнайтед» билан ҳам шундай ҳолат содир бўлиши мумкин эди. 2025 йил охирида клубда пул тугарди. Бу ҳақиқат.
Агар ўзгаришлар бўлмаса, «Юнайтед» Рождествога банкрот билан етиб борарди. Онам: «Пенниларни (гўёки тийин) асра, шунда фунтлар сенга келади» дерди.
Клуб ходимларга: «Биз сизга бепул тушликлар берамиз, имтиёзлар берамиз ва поэздда биринчи классда саёҳат қилишингиз учун пул тўлаймиз. Сизга бепул такси берамиз», дейишда давом этиши мумкин эди. Аммо бу мантиқий эмас.
Чала ҳомиладор бўлмайди. Сиз муаммоларни ҳал қиласиз ёки йўқ. Айтмоқчиманки, «Юнайтед» Рождествогача банкрот бўларди. Янада аниқ айтаман: агар биз харажатларни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширмасак, ҳатто ёзда футболчилар сотиб ололмасдик.
Қисқартиришлар ва имтиёзларни бекор қилиш орқали харажатларни 125 миллион фунтга камайтирдик, бу клубни ўзгартирди. 125 миллион фунт кўп», — деди «Манчестер Юнайтед» раҳбарларидан бири.