11.03.2025 16:59
1754
Теглар
Рэтклифф: «Аморимга ишонаман. Унда ярим таркиб йўқ. Ҳамма бирдан мўжиза кутади, аммо унақаси ҳақиқий ҳаётда бўлмайди»

«Манчестер Юнайтед» раҳбари Жим Рэтклифф Рубен Аморимнинг ишини қадрлаши ҳақида гапирди. 

«Ҳозирги таркиб ва Рубеннинг мавсум ўртасида келганини инобатга олсак, менимча, у жуда яхши ишлади. Ҳамма бирдан мўжизалар кутади. Менимча, унақаси ҳақиқий ҳаётда бўлмайди.

Ўйлайманки, «Арсенал» билан ўйин жуда ажойиб бўлди. Агар захира ўриндиғидаги ўйинчиларнинг исмларига қарасангиз, уларнинг кўпини билмайсиз. 

Рубенда таркибнинг ярми йўқ. Агар сиз «МЮ»нинг энг кўп маош оладиган 8 футболчисига қарасангиз, таркибда уларнинг 50 фоизи йўқ эканлигини кўрасиз. Агар «Манчестер Сити» ёки «Ливерпул» билан шундай ҳолат юз берса, улар ҳам мутлақо бошқа дажарага тушишарди.

Мэйсон Маунт ва Люк Шоу жароҳат олган. Рэшфорд кетди, Санчо ҳам. Улар — бизнинг энг кўп маош олувчи 8 футболчимиздан 4 нафари. Шунингдек, яна бир қатор жароҳатлар... Жумладан, Кобби Майну ва Лисандро Мартинес.

Тўғриси, мен Рубенга ишонаман. Уни яхши кўраман. Ўйиндан кейин у билан ярим соат гаплашдик. У — жуда пухта йигит», — деди Рэтклифф.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар