11.03.2025 21:27
3229
Теглар
Погбанинг допинг учун дисквалификация муддати тугади. У клублар билан музокарага киришган

Пол Погба катта футболга қайтишга яқин турибди.

Франциялик 31 ёшли яримҳимоячининг допинг қабул қилганликда айбланиб қисқартирилган дисквалификация муддати бугун, 10 март куни якунига етди. Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, Пол Майамида шахсий фитнес-мураббийлар билан жисмоний ҳолатини яхшилаш устида жиддий шуғулланмоқда. Пол бир қатор клублар билан ҳам музокарага киришган.

Погба Дидье Дешам билан ҳам доимий алоқада бўлиб турибди, Франция миллий жамоаси бош мураббийи футболчига спорт формасини тикласа, миллий жамоага қайтиши мумкинлигини маълум қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар