Митрович шифохонага тушиб қолди. У «Пахтакор»га қарши жавоб баҳсини ҳам ўтказиб юборади
Александр Митрович юрагининг тез уриши туфайли шифохонага тушиб қолди.
Arriyadiyah хабар қилишича, «Ал Ҳилол»нинг 30 ёшли ҳужумчиси бир кун олдин шифохонага ётқизилган. Юракнинг тез уриши стресс ва чарчоқ билан боғлиқ. Шифокорлар унга дам олишни маслаҳат беришган.
Аввалроқ сербиялик футболчи мушакларнинг шикастланиши сабаб икки ойни ўтказиб юборган ва 7 март куни «Ал Файҳа» (2:0) билан Саудия Арабистон чемпионатидаги ўйинда сафга қайтганди. У 23 дақиқа ўйнаб, гол уришга ҳам муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Риёд клуби бугун, 11 март куни Элит ОЧЛ 1/8 финали доирасида «Пахтакор»ни қабул қилади.
Бу мавсумда Митрович «Ал Ҳилол» учун барча турнирларда 25 та ўйин ўтказиб, 21 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар