11.03.2025 14:00
5310
Теглар
Мбаппе Платинининг тарихий рекордини янгилади

«Реал» ҳужумчиси Килиaн Мбаппе Испания чемпионатининг 27-турида  «Райо Валекано» (2:1) дарвозасига тўп киритди. 

Натижада футболчининг ушбу мавсумда клублар миқёсида барча турнирлардаги голлари 29 тага етди. 

Бу кўрсаткич орқали Мбаппе топ-4 лигадаги дебют мавсумида энг кўп гол урган францияликка айланди. Олдинги рекорд 1982/1983 йилги мавсумда «Ювентус» сафида 28 бор тўп киритган Мишел Платинига тегишли эди. 

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли ҳужумчи Мадрид клубига ёзги трансферлар ойнасида ўтиб, «қаймоқранглилар» 2029 йилгача шартнома имзолаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар