Манба: Салоҳ ўзини «Барселона»га таклиф қилди
«Ливерпул» юлдузи Муҳаммад Салоҳ фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин, дея хабар беради Sport Diario.
Манбага кўра, мисрлик 32 ёшли вингернинг вакиллари аллақачон Каталония клуби раҳбариятига мижозининг хизматларини таклиф қилишган.
Мерсисайдликлар билан шартномаси тугаётган Салоҳ Каталония клубига ўтиш учун маошининг сезиларли даражада пасайишига рози бўлиши керак.
Бу мавсумда футболчи барча турнирлар доирасида 39 ўйинда иштирок этиб, 30 та гол урди ва 22 та голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар