«Ливерпул» ёзда 5 футболчиси билан хайрлашади
«Ливерпул» яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасида таркибни қайта қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Платтенберг хабар берди.
Манбага кўра, Мерсисайд клуби дарвозабон Куивин Келлеҳер, яримҳимоячилар Ватару Эндо ва Ҳарви Эллиот, шунингдек, ҳужумкор футболчилар Федерико Кьеза ва Диогу Жота билан хайрлашади. Бир неча янги ўйинчи сотиб олиниши ҳам кутилмоқда
Айни пайтда «Ливерпул» Англия Премер-лигасининг турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Арне Слот жамоаси 29 та ўйинда 70 очко тўплади ва энг яқин таъқибчисини 15 очкога ортда қолдирмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар