11.03.2025 05:58
1954
Теглар
«Ижобий натижага эришишни истасак, рақибга камроқ имкон беришимиз керак» — Морейра «Ал Ҳилол»га қарши баҳс олдидан

Элит Осиё чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги «Ал Ҳилол» — «Пахтакор» ўртасидаги жавоб ўйини олдидан меҳмонлар бош мураббийи Педро Морейра ва жамоа яримҳимоячиси Жонатан Лукка матбуот анжуманида иштирок этишди.

«Ал Ҳилол» — тажрибали мураббий қўл остидаги ажойиб жамоа. Биз ўз ўйинимизни яхшилашга уриняпмиз. Ижобий натижага эришишни истасак, вазиятлардан фойдаланишимиз ва рақибга камроқ имкон беришимиз керак

Бутун мавсум учун тайёргарлик кўрдик. Мухлисларни жамоага яқинроқ қилишга интиламиз. Бунга ғалабаларимиз орқали эришишга ҳаракат қиламиз.

Жамоада ҳамма бир-бирига ёрдам беришга интилиши зарур. Олдинда бизни узоқ мавсум кутиб турибди», — дейди португалиялик мутахассис.

«Эртанги беллашув Тошкентдагидан кескин фарқ қилади, деб ўйлайман. Рақиб ўйин бошидан шиддатли ҳаракат қилишини кутяпмиз. Уларнинг таркибида жуда маҳоратли футболчилар бор. Биз уюшқоқлик билан камроқ хатоларга йўл қўйишга интилишимиз лозим.

Жамоа билан ўйинга яхши тайёрландик ва буни кўрсата олишга умид қиламиз», — дейди бразилиялик футболчи.

Маълумот учун, Риёддаги баҳс Тошкент вақти билан 12 мартга ўтганда — соат 01:00да бошланади. Тошкентда ўтган ўйинда Ўзбекистон вакили 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар