«Интер» яримҳимоячиси 1,5 ойга сафдан чиқди
Петр Зелински жароҳат туфайли бир ойдан кўпроқ вақтни ўтказиб юборади.
«Интер» яримҳимоячиси А Серия 28-туридан ўрин олган «Монца» (3:2) билан ўйинда 70-дақиқада майдонга тушиб, 73-дақиқада алмаштирилди.
Милан клубининг таъкидлашича, 30 ёшли полякнинг ўнг оёқ болдир мушаклари шикастланган.
Sky Sportʼга кўра, Зелински камида 45 кунни ўтказиб юборади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар