Англиянинг 3 гранд клуби Рафиняга қизиқмоқда
«Ливерпул», «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» «Барселона» вингери Рафиня билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда, деб хабар беради Caught Offside.
Манбага кўра, «тўпчилар» бош мураббийи Микел Артета — 28 ёшли бразилияликнинг мухлиси. Аммо «Манчестер Юнайтед» ва «Ливерпул» «Барса»га молиявий томондан яхшироқ таклиф юбориши мумкин.
Бу мавсумда Рафиня барча турнирларда 40 та ўйинда иштирок этиб, 25 та гол ва 18 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Transfermarkt'га кўра, футболчининг трансфер қиймати — 80 млн евро.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар