Виртц жароҳат сабабли бир неча ҳафтага сафдан чиқди
«Байер» етакчиси Флориан Виртц оёғининг тўпиқ қисмидаги жароҳати сабабли бир неча ҳафтага сафдан чиқди.
Леверкузен жамоасининг 21 ёшли хавбеки Бундеслига 25-тури доирасидаги «Вердер»га қарши ўйиннинг (0:2) 52-дақиқасида жароҳат олганди. Митчелл Вайзер тўп учун курашда Виртцнинг оёғига зарба берганди. Шундан кейин футболчи шифоколар ёрдами билан майдонни тарк этди.
Маълумот учун, Флориан жорий мавсумда Германия чемпионатида жами 25 ўйинда 9та гол ва 10та ассист қайд этди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар